Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«GM Uzbekistan» 5 мингдан зиёд автомобилни бир зумда сотиб олишни таклиф этди

«GM Uzbekistan» 5 мингдан зиёд автомобилни бир зумда сотиб олишни таклиф этди

Фото: «GM Uzbekistan»

«GM Uzbekistan» компанияси харидорларга ҳозирда мавжуд бўлган автомобилларни таклиф этиб, уларни 3 кунда етказиб беришни таъминлашини маълум қилди.

Бир зумда сотиш учун дилерларда 5,8 мингдан зиёд автомобил барча рангларда ва комплектацияларда мавжуд:

  • «Cobalt» - 1 067 дона;
  • «Lacetti» - 1 235 дона;
  • «Malibu» - 520 дона;
  • «Spark» - 3 015 дона;

«GM Uzbekistan» автомобилларини барча рангларда ва комплектацияларда «Uzavtosavdo online» платформаси орқали сотиб олиш мумкин. Бунинг учун компания сайтига кириш ёки «Uzavtosavdo» иловасини юклаб олиш, идентификациялаш ягона тизими ( One ID)да рўйҳатдан ўтиш, онлайн йўриқномага мувофиқ исталган автомобилни танлаш лозим.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг