Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«GM Uzbekistan» болалар учун Асака заводига саёҳат ташкил қилди

«GM Uzbekistan» болалар учун Асака заводига саёҳат ташкил қилди

Фото: «GM Uzbekistan» жамоатчилик билан алоқалар хизмати

«GM Uzbekistan» Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Асака автомобиль заводида ота-онасининг қаровисиз қолган болалар учун ижтимоий хайрия тадбири ташкил этди. Бу ҳақда «GM Uzbekistan» жамоатчилик билан алоқалар хизмати «Xabar.uz»га хабар берди.

Андижон вилояти Халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги Болалар шаҳарчасининг тарбияланувчилари учун ўтказилган ушбу тадбирдан болаларни мамлакатимизнинг энг йирик корхоналаридан бири бўлган заводдаги автомобиль ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита таништириш ва бу орқали уларнинг келгусида билим ва олиш ва ҳунар ўрганишга бўлган иштиёқини ошириш кўзланди.

Фото: «GM Uzbekistan» жамоатчилик билан алоқалар хизмати

Бугунги кунда Асака автомобиль заводида Болалар шаҳарчасининг собиқ тарбияланувчилари фаолият юритаётганига гувоҳ бўлган болажонларнинг бу ерда ишлашга бўлган иштиёқини янада оширди.

Завод раҳбарияти болаларни байрам билан табриклаб, уларнинг келажакда юксак билим чўққиларини забт этиб, келгусида ўзларининг қаторларида кўришдан мамнун бўлишларини изҳор этишди.

Фото: «GM Uzbekistan» жамоатчилик билан алоқалар хизмати

Тадбир сўнггида заводнинг кичик меҳмонлари учун байрамона дастурхон ҳамда театр томошаси ташкил этилиб, эсдалик совғалари топширилди. Тадбир болажонларга кўтаринки кайфият улашди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг