Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«GM Uzbekistan» яна бир автосалон раҳбарини ишдан олди

«GM Uzbekistan» яна бир автосалон раҳбарини ишдан олди

Фото: «GM Uzbekistan»

«GM Uzbekistan» АЖ қатор қоидабузарликлар аниқланган «Фарғона Автомарказ» МЧЖ раҳбарини ўзгартирди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

«GM Uzbekistan» томонидан дилерлик корхоналарининг 9 ойлик якунларини ўрганиш давомида «Фарғона Автомарказ» МЧЖда тизимли равишда хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланган.

Мониторинг ўтказилишига «GM Uzbekistan» компаниясига жисмоний ва юридик шахслардан дилерлик корхона фаолиятига доир 100 га яқин мурожаат келиб тушгани сабаб бўлган. Мурожаатлар автосалоннинг мижозларга нисбатан қўпол муомала ҳамда коррупцион ҳаракатлари билан боғлиқ.

Шунингдек, автосалонда сотув жараёнлари шаффофлигини таъминлайдиган ва автомобиль сотиб олаётган мижозларга қулай шароит яратувчи тизимли иш ташкил қилинмаган.

Ўтказилган текширувлар якунида, «Фарғона Автомарказ» дилерлик маркази раҳбари вазифасидан озод этилган. Мавжуд камчиликларни бартараф этиш янги тайинланган директор в.б. Эркин Икрамов зиммасига юклатилган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг