Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳайдовчилик гувоҳномалари олиш учун имтиҳон ИИВдан хусусий секторга берилиши мумкин

Ҳайдовчилик гувоҳномалари олиш учун имтиҳон ИИВдан хусусий секторга берилиши мумкин

Ички ишлар вазири ўринбосари А.Икромовнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида берган ахборотида бу ҳақида айтиб ўтилди, ­— дея хабар бермоқда депутат Расул Кушербаев.

Вазир ўринбосарининг билдиришича, ҳужжат лойиҳасига кўра, имтиҳон олишга мослашган автодромлар ва имтиҳон олиш тизими тўлиқ хусусий секторга берилади ва ИИВ буни мониторинг қилиб боради.

Бу жараён 2021 йил давомида амалга оширилиши кутилмоқда.

«Умид қиламизки, бу ҳайдовчилик масъулиятини ошириб, йўлларимизда маданиятли ҳайдовчилар кўпайишига хизмат қилади», деб ёзади депутат.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг