Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ичида яшасаям, овқат тайёрласаям бўлади. «Mercedes-Benz» ўзининг «Х-Clаss» пикапларини яратди

Ичида яшасаям, овқат тайёрласаям бўлади. «Mercedes-Benz» ўзининг «Х-Clаss» пикапларини яратди

Фото: «Мотор»

«Mercedes-Benz» компанияси «Х-Clаss» пикапининг базасида яратилган иккита концептуал машинасини тақдим этади. Ушбу автомобилларни жиҳозлашда иккита фирма иштирок этган: ечиб олинадиган яшаш кабиналарини ишлаб чиқарган «Tischer» ҳамда машиналар учун ошхона чиқарувчи — «VanEssa», деб хабар берди «Мотор».

Биринчи концепт-кар эни 150 сантиметр, баландлиги эса 2 метр келадиган модел билан жиҳозланади. Унинг ичида ётоқ мебели, ошхона, учта ўриндиқ, йиғма раковина, унитаз ва ювиниш хонаси жойлашган.

Иккинчи автомобил эса тўлиқ функцияли ошхона, музлатгич, идиш-товоқ ва маҳсулотларни сақлашга мўлжалланган қутилар жойлашувчи сурма модул билан жиҳозланади. Унинг ҳимояси учун пикап кузовига иссиқ мамлакатларда ўсадиган кемабоп қаттиқ дарахтдан қопқоқ ўрнатилган.

«Mercedes-Benz Х-Class» ўтган йили ЖАРда тақдим этилган. Модел «Nissan Navara» платформасида яратилган. Унга 163 ҳамда 190 кучга эга 2,3 литрли иккита турбодизел двигателлери жойлаштирилган. Кейинчалик уч литрли V6 дизел двигателлари ҳам ўрнатилган нусхаларини чиқариш режалаштирилган. У 258 от кучига эга бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг