Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ИИББ автомобил олиб қочишда гумонланувчини топишда ёрдам сўради

ИИББ автомобил олиб қочишда гумонланувчини топишда ёрдам сўради

Фото: ИИББ

2020 йил 3 январ куни соат 19.40 дан 20.30 гача бўлган вақт ичида «Нексия-2» автомобили ишончнома асосида бошқарган шахс томонидан Шайхонтохур тумани Фурқат кўчасида қолдирилган. Ўша вазиятда автомобил номаълум шахс томонидан олиб қочилган. Автомобиль йўқолганини кўрган ҳайдовчи, ҳодиса ҳақида 102 га маълум қилди. Кўрилган тезкор чоралар натижасида машина топилди.

Автомобил олиб қочганликда гумонланувчининг шахси аниқланди. У жиззахлик 22 ёшли Раҳмонқулов Элбек Абдусаттор ўғли эканлиги маълум бўлди.

ИИББ гумонланувчи қаердалиги ҳақида бирор маълумотга эга бўлганларни 71-232-30-40, 71-232-40-50 ёки 102 рақами орқали хабар қилишларини сўрайди. Кўмак учун олдиндан ташаккур.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг