Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Иккита «Captiva-4» учун 63 000 АҚШ доллари берган шахс алданиб қолди

Иккита «Captiva-4» учун 63 000 АҚШ доллари берган шахс алданиб қолди

2021 йилнинг 17 март куни 51 ёшли Дониёр М. Тошкент шаҳри, Олмазор тумани Беруний кўчасида 46 ёшли Баҳодир А.га ўзини автомашина олди-сотдиси билан шуғулланишини маълум қилади.

Қисқа фурсатда иккита «Captiva-4» русумли автомашина олиб беришини ваъда қилиб, жами 63 000 АҚШ доллар пул маблағларини алдов йўли билан қўлга киритган фирибгар, берган ваъдасини бажармасдан ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Дониёр М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а” банди (Фирибгарлик, яъни алдаш, ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини жуда кўп миқдорда қўлга киритиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг