Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Женевадаги автосалонда соатига 500 километр тезликда ҳаракатланадиган автомобиль тақдим этилади

Женевадаги автосалонда соатига 500 километр тезликда ҳаракатланадиган автомобиль тақдим этилади

«Corbellati Missile» автомобили.

Фото: «NV.ua»

Италиянинг «Corbellati» компанияси Женевадаги автосалонда ўзининг «Missile» номли гиперкарини намойиш этишни режалаштирмоқда. Мазкур автомобиль заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи унчалик катта бўлмаган «Corbellati» компаниясининг илк автомобили ҳисобланади, деб хабар берди «NV.ua».

«Corbellati Missile» 1825 от кучига эга. Унга 9,0 литрли V8 битурбо двигатели ўрнатилган бўлиб, автомобилнинг максимал тезлиги соатига 500 километргача етиши мумкин.

«Corbellati»нинг мақсади дунёдаги энг тезкор автомобилни яратиш. Компания ушбу автомобилнинг максимал тезлигини соатига 498 километрга етказган. Ҳозирда эса дунёдаги энг тезкор автомобиль «Koenigsegg Agera RS» ҳисобланади. У 2017 йилнинг кузида соатига 444,6 километр тезликда ҳаракатланиб, биринчиликка эришган эди.

Автомобилнинг ташқи кўриниши «Alfa Romeo 33 Stradale» ва «Ferrari 330 P4» классик спорткарларини ёдга солади. Унинг корпуси мутлақ углерод толасидан тайёрланган. Бундан ташқари маълум бўлишича, автомобиль олти поғонали узатмалар қутиси ва карбон тормозлар билан жиҳозланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг