Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«КамАЗ»: рейтинг пасайтирилди, прогнозлар негатив

«КамАЗ»: рейтинг пасайтирилди, прогнозлар негатив

Фото: «Ведомости»

Moody's халқаро рейтинг агентлиги «КамАЗ» ОАЖ (штаб-квартираси Татаристонда жойлашган) рейтингини «B3»дан «Ba3»гача пасайтирди. Шунингдек,  компаниянинг асосий кредит рейтинги ҳам «Caa1»дан «B3» даражасигача туширилди. Бу ҳақда «REGNUM» агентликнинг матбуот-релизига асосланиб хабар тарқатди.

Агентлик бу ҳолатни «Ростех» давлат корпорацияси 47 фоиздан кўп акцияларга эга ушбу автоконцернда «Россия юк автомобиллари бозорида пасайишлар фонида қарз маблағлари ҳисобидан маҳсулот ва объектларни модернизациялаш ишлари давом эттирилаётгани» билан изоҳлади.

«Moody's Россияда юк автомобилларига талабнинг кучсизлиги компания кредит кўрсаткичлари тикланиш потенциалини камида 2020 йилгача чеклаб туришини кутмоқда», — дейилади релизда.

2019 йил учинчи чорагидан сўнг «КамАЗ» концерни соф фойдаси 1,76 фоиз манфий кўрсаткичга, ўз капиталлари рентабеллиги -4,09 фоизга тенглиги ҳақида «REGNUM» хабар берганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг