Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Канадада уч ғилдиракли антиқа электомобиль сотувга чиқди (фото)

Канадада уч ғилдиракли антиқа электомобиль сотувга чиқди (фото)

Фото: «Hi-News»

Канаданинг «Elektra Messanica» компанияси қиймати 15 минг доллар турувчи «Solo» автомобилини савдога чиқарди, деб хабар беради «Hi-News».

Нега уч ғилдиракли автомобиль «Solo» деб аталади? Чунки у фақатгина битта ўриндиққа (ҳайдовчи учун) эга. Бу автомобилни қулай транспорт воситасига айлантиради. У ҳатто «Smart» машиналардан ҳам кичкина. Шу билан бирга унинг кўриниши худди яримидан арралаб ташланган оддий автомобилга ўхшайди. Автомобиль баландлиги 1,2 метрга, узунлиги 3 метрга тенг.

Фото: «Hi-News»

«Electra Meccanica Solo» 82 от кучига эга электромотор билан жиҳозланган бўлиб, уни уч соат ичида қувватлантириш мумкин. Кундалик ҳаётда фойдаланиладиган розеткалар орқали эса 6 соат давомида қувватланади. Бир марта қувватланиш орқали 160 километр масофани босиб ўтишга қодир.

Фото: «Hi-News»

Машина олд томонидан ажойиб кўринишга, орт томонидан эса ноодатий шаклга эга. У дискли тормозлар ва иккита эшик билан жиҳозланган. Мазкур машина 8 сония ичида 100 километр тезликка эриша олади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг