Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кутиш жонга тегди. «Tesla Model 3» харидорларининг 23 фоизи шартномадан воз кечди

Кутиш жонга тегди. «Tesla Model 3» харидорларининг 23 фоизи шартномадан воз кечди

Фото: «NV.ua»

«Tesla» компанияси «Model 3» электромобили учун олдиндан юз минглаб буюртма олган, бироқ мижозларнинг 23 фоизи ўз пулларини қайтаришни талаб қилмоқда, деб хабар берди «NV.ua».

«Second Measure» молиявий таҳлилий компаниясининг маълумотларга кўра, депозитларни қайтариш фоизлари сўнгги ойларда ошмоқда.

Таъкидланишича, бу компания учун жиддий муаммо туғдириши мумкин, чунки «Tesla» маблағларининг учдан бир қисми мижозлар депозитидан иборат, жумладан, пулларнинг асосий қисми «Model 3» электромобилини харид қилиш учун қўйилган. «Tesla» айни вақтда «Model 3»га янги депозитларни расмийлаштиришдан кўра, тезроқ пулларни қайтариб бериш билан шуғулланмоқда.

Шу билан бирга, «Tesla» вакилининг сўзларига қараганда, «Second Measure» маълумотлари компаниянинг ички кўрсаткичларига мос қилмайди. «Second Measure» таҳлилчиларининг таъкидлашича, 2017 йилнинг август ойидан бошлаб 12 фоиз депозитлар қайтарилган.

«1000 доллар бошланғич тўловни амалга оширишдан олдин ўйлаб кўргандим: мен «Tesla»га фоизсиз кредит бераётгандим ва кейинчалик «Model 3»ни харид қилиш ёки қилмаслик ҳуқуқига эга эдим. Аммо белгиланган муддат яқинлашаётгани сайин шу пайтгача кўрмаган автомобилим учун 50 минг доллар бериш қийин кечмоқда», — деб ёзади мижозлардан бири.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг