Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мамлакатларда киши бошига нечтадан автомобиль тўғри келади?

Мамлакатларда киши бошига нечтадан автомобиль тўғри келади?

Фото: «В Рейтинге»

Автомобилларни ҳисоблаш бўйича бир нечта рейтинг олиб борилади. Бу ўринда алоҳида таъкидлаш лозимки, у ёки бу давлатнинг бу рейтингга киришида ўша давлатнинг мазкур соҳадаги маълумотлари қай даражада очиқлиги, мунтазам янгиланиб бориши жуда муҳим. Сўнгги йилларда (2007 — 2017) олиб борилган статистикага кўра дунёда ҳар 1000 кишига тўғри келадиган автомобиллар сони қуйидагича бўлган:

  1. Монако (908);
  2. АҚШ (802);
  3. Лихтенштейн (796);
  4. Исландия (746);
  5. Малта (743);
  6. Люксембург (739);
  7. Австралия (730);
  8. Қатар (724);
  9. Янги Зеландия (718);
  10. Бруней (696).

Россия охирги марта 2015 йилда 293 та автомобиль билан 52-ўринни эгаллаган. Қозоғистон 217 автоси билан 63-ўринни, 211 автомобилли Қирғизистон 64-ўринни, Туркманистон 106 автомобили билан 102-ўринни, Тожикистон 38 та машина билан 133-ўринни банд этган.

Ана энди кўпчиликни қизиқтирган жойига келдик. Хўш, Ўзбекистон-чи, бу рейтингда давлатимиз нечанчи ўринни эгаллаган? Бу борадаги бир нечта рейтингни ўрганишимизга қарамай, улардан Ўзбекистонни тополмадик. Яъни Ўзбекистонда ҳар минг кишига нечта автомобиль тўғри келиши ва бу борада дунёда нечанчи ўринда туришимиз очиқ манбаларда ошкор этилмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг