Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Маъмурий жарималарни 3 кун давомида онлайн тўлаш имкони бўлмайди

Маъмурий жарималарни 3 кун давомида онлайн тўлаш имкони бўлмайди

Фото: «Xabar.uz»

Уч кун давомида банклар ва мобил иловалар орқали маъмурий жарималарни тўлаш имкони бўлмайди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси маълум қилишича, dyhxx.ejarima.uz тизимини модернизация қилиш ва такомиллаштириш ишлари амалга оширилиши сабабли тизим 2021 йил 7 апрель куни соат 22:00дан 11 апрель куни соат 16:00га қадар вақтинча ишламайди.

Қайд этилишича, техник ишлар вақтида — жорий йилнинг 9-11 апрель кунлари Марказий банкнинг ҳисоб-китоблар клиринг (МУНИС) тизими орқали “0210-МВД оплата штрафов” хизматлар етказиб берувчисига маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун тўланиши лозим бўлган жарима тўловлари қабул қилинмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг