Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Mitsubishi» ўз автомобили учун пиёдаларни, мотоцикллар ва юк машиналарни фарқлай оладиган интеллектуал камера яратди

«Mitsubishi» ўз автомобили учун пиёдаларни, мотоцикллар ва юк машиналарни фарқлай оладиган интеллектуал камера яратди

Фото: «ITC.ua»

Япониянинг «Mitsubishi» компанияси янги авлод автомобилларида фойдаланишга мўлжалланган юқори сифатли камерани яратишга муваффақ бўлди, деб хабар берди «ITC.ua».

Таъкидлаш жоизки, 2015 йилда АҚШ, 2016 йилда эса Европа ва Осиё давлатларининг автомобил йўлларида орқани кўришга мўлжалланган классик ойнанинг ўрнига камера ва дисплейлардан фойдаланишга рухсат берилган. Бироқ «Mitsubishi»нинг ихтироси ўзидан аввалги технологиялардан фарқ қилади.

Ихтирочиларнинг сўзларига кўра, «Maisart AI» сунъий интеллектидан фойдаланилган ҳолда яратилган тизим мустақил равишда турли тўсиқларни ва йўл ҳаракати иштирокчиларини, жумладан, пиёдалар ва мотоцикллардан тортиб, енгил ҳамда юк ташувчи автомобилларга қадар фарқлай олади. У йўлдаги объектлар ҳақида дисплей орқали ҳайдовчига маълумот юбориш билан бирга 30—100 метр узоқликдаги объектларни танийди. Таниш аниқлиги эса 14—81 фоизга тенг.

«Mitsubishi» компаниясидагиларнинг таъкидлашича, биринчи «ён ойнасиз» автомобиллар Япония йўлларида кейинги йилдан пайдо бўлади. «Қулоқсиз» автомобиллар унинг аэродинамикасини яхшилашга, бу эса, ўз навбатида, ёқилғи сарфининг камайишига олиб келади. Шунингдек, у йўллар ҳолатини кенг бурчак остида кўришни тақдим этгани сабаб, транспорт ҳодисаларининг олдини олишда ҳам хизмат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг