Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мустаҳкам кузов. «Toyota» аварияга учраган «Camry»ни намойишга қўйди (фото)

Мустаҳкам кузов. «Toyota» аварияга учраган «Camry»ни намойишга қўйди (фото)

Фото: «Мотор»

«Toyota» компаниясининг Аризона штатидаги дилерлик маркази шоу-румида иккита юк машинаси билан ЙТҲга учраган «Camry» седани намойишга қўйилди. Мазкур автомобилда компания ходими ҳаракатланаётган бўлган ва унга ҳеч қандай жароҳат етмаган, деб хабар беради «Мотор».

Фото: «Мотор»

«Facebook»даги саҳифасига ёзишича, автомобилни Рамон Суарес бошқариб кетаётган бўлган. Аэропортга кетишда юк машинаси катта тезликда унинг орқасидан келиб урган, натижада автомобиль олдинда кетаётган бошқа бир юк машинасига бориб урилган.

Зарба қанчалик кучли бўлмасин, седаннинг эшиклари ҳамон очилмоқда.

Фото: «Мотор»

«Toyota of Surprise» бош менежери Льюис Гольдштейннинг сўзларига қараганда, марка вакиллари ЙТҲга учраган автомобилни олиб ташлашни маслаҳат берган, бироқ у автомобиль нақадар хавфсиз эканлигини мижозларга кўрсатиб қўйиш учун бу фикрга қўшилмаган.

«Toyota Camry» TNGA модул архитектураси асосида қурилган сўнгги авлод автоси ҳисобланади. Седан кузови юқори мустаҳкамликка эга пўлатдан ишланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг