Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Наманганда «Hyundai» автозаводига тамал тоши қўйилди

Наманганда «Hyundai» автозаводига тамал тоши қўйилди

Фото: «ЎзА»

17 ноябрь куни Наманган вилояти ҳокимлигида «Hyundai» тижорат автомобиллари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича инвестицион шартнома имзолаш маросими бўлиб ўтди.

16.jpg
Фото: «ЎзА»

Корея делегацияси ва республика вазирликлари ҳамда вилоят раҳбарияти томонидан рамзий лента қирқилиб, «Hyundai-Namangan KD» янги завод пойдеворига белкуракларда қум ташлаб, ўзига хос тамал тоши қўйилди.

17.jpg
Фото: «ЎзА»

Маросимда кореялик ишбилармонларнинг кенгайтирилган гуруҳи ҳамда Малайзия, Индонезия, Хитой Халқ Республикаси ва Таиланд Республикасидан инвесторлар ҳам қатнашишди.

Корея Республикасининг «Hyundai Motor», «Evergreen Motors» ва «Posco-Daewoo corporation» компаниялари ҳамкорлигида қурилиши режалаштирилган бу завод, 2019 йилнинг сентябрида илк маҳсулотларини чиқаришни бошлайди. Дастлаб йилига 400та кичик юк машиналари, микроавтобуслар ҳамда автобуслар ишлаб чиқарилади. Босқичма-босқич бу кўрсаткич 2500тага етказилади. Маҳаллийлаштириш дастури асосида 50 фоиз эҳтиёт қисмларни шу ернинг ўзида ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Дастлабки босқичда 150та янги ишчи ўрни яратилади. Завод тўла ишга тушганда, мингдан зиёд иш ўрни пайдо бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг