Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нима учун машиналар ёнди? Мутахассис жавоб беради

Нима учун машиналар ёнди? Мутахассис жавоб беради

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистонда чиқарилаётган автомобиллар учун электрожгут етказиб берадиган UzKOJE қўшма корхонаси директори Бахтиёр Абдураҳмонов кундузи ёқиб юриладиган чироқ ҳақидаги саволларга жавоб бериб ўтди. Шу билан бирга мутахассис автомобилларнинг оммавий ёниши ҳақида Xabar.uz учун фикр билдираркан, бунга кабел тизимининг алоқаси борлигини инкор этди.

«Автомобиллар ёнишида биз ишлаб чиқарган электрожгутнинг алоқаси йўқ. Чунки, корхонамиз ишлаб чиқарган ҳар бир маҳсулот лабороторияда тўлиқ текширувдан ўтади. Биз маҳсулотимиззни 130 градус иссиқликда синаб кўрамиз.

Электр тизими ҳимояланган ва сим зарарланган тақдирда ҳам олов ҳимоя қопламидан ташқарига чиқмайди. Сим ҳатто эришга ҳам улгурмайди, дарҳол реле узилади ва автомобил двигатели ўчади. Компьютер сизга қаерда муаммо борлигини кўрсатиб беради.

Ёнғин нимадан келиб чиқиши мумкин? Агар автомобилга қўшимча ускуналар қўлбола услубда жойлаштирилган бўлса, бунда биз ишлаб чиққан тармоққа аралашув бўлиб, қўшимча ускунага ток олиб борилади. Шундай вақтда ёнғин келиб чиқиши мумкин. Чунки қўшимча ускунага ток тортиб кетилганда реле қўйилмайди. Ҳимоя қатламига ҳам зарар етади.

Электр тизимига кўчадаги усталар томонидан аралашув бўлганда автомобилнинг кабел тизимига зарарланади. Айтайлик, биз маълум кабелни ўрнатишда қанчадир тонна босим билан сиқамиз. Бу нарса автоматлаштирилган. Маҳсулот тайёр бўлгандан сўнг ҳам яна текширувдан ўтказамиз. Кўчадаги усталар эса омбур билан шунчаки сиқиб қўяди.

Кундузги чироқни ёқиб юриш ҳақида қарор қабул қилингандан сўнг ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга ҳеч қандай ўзгариш киритмадик. Чунки шундоқ ҳам электр тизими кундузи ёқиб юриладиган чироққа мўлжалланган. Айтайлик, завод шу вақтга қадар нафақат ички бозор, балки экспортга ҳам автомобил чиқарган. Хорижда кундузги чироқни ёқиб юриш талаби аввалдан бор. Улардан ҳали ҳеч қандай шикоят тушмаган. Яъни, биз чиқарган маҳсулот янги қоидаларга мос келади», — дейди Бахтиёр Абдураҳмонов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг