Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олд ғилдираги тормозланиб қолган автобус ағанаб тушди

Олд ғилдираги тормозланиб қолган автобус ағанаб тушди

Бекободдда автобус олд ғилдирагининг тормозланиб қолиши сабабли йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бериб ўтди.

2020 йил 02 февраль куни, соат тахминан 12.00ларда Бекобод шаҳар, Меъмор кўчасида жойлашган айланма ҳаракатланиш жойида, Бекобод шаҳар АТС МЧЖга тегишли «Мидибус» русумли автобус техник носозлиги (автобуснинг олд балонининг тормозланиб қолиши) сабабли ўнг томонга ёнбошлаб қолиб йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Натижада автобус ичида бўлган 20 нафар йўловчилардан 3 нафарига тез тиббий ёрдам кўрсатишлик учун шаҳар шошилинч тез тиббий ёрдам марказига ётқизилган. Автобус Бекобод шаҳар марказий бозоридан Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳридаги ГЭС томонга ҳаракатланишда бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг