Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда ҳайдовчилар учун жарималар миқдори оширилади

Ўзбекистонда ҳайдовчилар учун жарималар миқдори оширилади

Фото: «Xabar.uz»

Шу йилнинг охирига қадар Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчиларга нисбатан жарималар миқдорини оширишни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини тайёрлаш кўзда тутилган. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Ҳужжатда транспорт воситасини бошқариш маданиятини мунтазам равишда бузиб келган «йўл безорилари», огоҳлантирувчи чироқни ёқмасдан бир полосадан иккинчисига ўтганлар ҳамда баланд овоздаги сигналлардан ноўрин фойдаланган ҳайдовчиларни маъмурий жавобгарликка тортиш масаласи ҳам ўз аксини топади.

Бундан ташқари, транспорт воситасини маст ҳолатда бошқарган ҳайдовчиларга нисбатан жавобгариликни кучайтириш, хусусан, бундай қоидабузувчиларни маъмурий қамоққа олиш чоралари кўрилиши ҳам назарда тутилмоқда. Шунингдек, ЙПХ ходимлари талабига бўйсунмай транспорт воситасини тўхтатмаган ҳайдовчиларга нисбатан ҳам жарималар миқдори оширилади.

Янги ҳужжатда йўл қоидасини бузган пиёдалар учун ҳам жарималар ва жавобгарлик кучайтирилади. Шу йилнинг август ойидан бошлаб йўл қоидасини бузган пиёдалар ахборот-коммуникация воситалари орқали аниқланиб, электрон баённомалар расмийлаштирилиши йўлга қўйилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг