Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда ҳайдовчисиз бошқарадиган автомобиллар технологияси ривожлантирилади

Ўзбекистонда ҳайдовчисиз бошқарадиган автомобиллар технологияси ривожлантирилади

Фото: ТАТУ матбуот хизмати

Кеча, 18 апрель куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетига Корея электроника технологиялари институти (KETI) вакиллари ташриф буюришди. Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабар берди.

Ташрифдан мақсад – ТАТУ ҳамда KETI  ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш бўлиб, учрашувда университетлар ўртасида илмий-амалий лойиҳаларни ривожлантириш, малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда замонавий технологияларни жорий қилиш бўйича фикрлар алмашилди.

Фото: ТАТУ матбуот хизмати

Учрашувда икки университет ўртасидаги ҳамкорлик доирасида келажакда ҳайдовчисиз бошқарилувчи автомобиллар – «Utonomus driving car» V2X технологиясини ривожлантириш бўйича келишиб олинди.

Маълумот ўрнида: Корея электроника технологиялари институти Жанубий Кореянинг 5 та шаҳрида ўз филиалларига эга бўлиб, «Ахборот ва алоқа», «Механика ва работотехника», «Сунъий интеллект», «Ақлли шаҳар», «3D принтер», «Биотехнология», «Қишлоқ хўжалигига АКТни жорий қилиш» йўналишлари бўйича жаҳоннинг турли нуфузли компаниялари билан ҳамкорликда илмий-тадқиқотлар олиб боради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг