Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда йўл ҳақи тўловининг автоматлаштирилган тизими жорий этилади

Ўзбекистонда йўл ҳақи тўловининг автоматлаштирилган тизими жорий этилади

Фото: «norma.uz»

ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳар йўловчилар ташиш транспортида йўл ҳақини ҳисобга олиш ва тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Норма».

Ҳужжат умумфойдаланишдаги шаҳар йўловчилар ташиш транспортида (таксидан ташқари), шу жумладан метрополитенда йўл ҳақини ҳисобга олиш ва тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини (кейинги ўринларда – ЙТАТ) жорий этишга йўналтирилган.

Тўловларни оффлайн ва онлайн (ePOSни ҳисобга олган ҳолда) режимларда ўтказиш мақсадида тизимни Ягона умумреспублика процессинг маркази процессинги ҳамда «Uzcard» тўлов тизими билан бирлаштириш режалаштирилмоқда. Лойиҳанинг ижтимоий аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда, процессинг учун воситачилик ҳақини ўтказма суммасининг 0,1 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда белгилаш таклиф этилмоқда.

Лойиҳани амалга ошириш жараёнида метрополитенда ЙТАТни жорий қилиш эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда турникетларни янгилаш режалаштирилмоқда.

Ўқувчи ёшлар, ИИВ, Мудофаа вазирлиги хизматчилари ва пенсионерлар учун «ID Card» персоналлаштирилган карталарини жорий қилиш режалаштирилмоқда, кейинчалик улардан имтиёзли транспорт картаси сифатида фойдаланилади.

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг