Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга қайси давлатлардан «иномарка»лар олиб келинади?

Ўзбекистонга қайси давлатлардан «иномарка»лар олиб келинади?

2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон 22 та хорижий давлатлардан қиймати 390,2 млн. АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 18 150 та енгил автомобил импорт қилган.

Енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2331 тага камайган.

9 ойда 558 та электромобиль импорт қилинган, электромобиль импорти қарийб 7 бараварга ошган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон енгил автомобил импорт қилган асосий давлатлар:

  • Хитой – 4 981 та
  • Корея – 4 644 та
  • Россия – 3 386 та
  • Қозоғистон – 2 789 та
  • Польша – 997 та
  • АҚШ – 427 та
  • Литва – 427 та
  •  Таиланд – 250 та
  • Германия – 93 та
  • Япония – 72 та
  • Туркия – 25 та.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг