Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қамчиқ довонида қалин қор ёғади, йўл музлайди ва туман тушади

Қамчиқ довонида қалин қор ёғади, йўл музлайди ва туман тушади

Фото: ФВВ

Келаси беш кунликда Қамчиқ довонида об-ҳаво кескин совиб кетади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бериб ўтди.

«2019 йил 21-25 ноябрда А-373 «Тошкент-Ўш» автомобил йўлининг Қамчиқ довони ҳудудида қор ёғиши кутилмоқда. Қор вақти-вақти билан кучайиши айтилмоқда.

Туман тушиб, кўринувчанлик 50 м гача пасаяди. Шамол секундига 17-22 м тезликда эсади. 21-23 ноябрда ҳарорат 3-5 даража совуққача, 24-25 ноябрда 8-13 даража совуққача пасаяди. Йўлда қор уюмлари, яхвонлик ҳосил бўлади», — дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг