Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистон орқали ўтиладиган Бишкек-Тошкент автобус қатнови тўхтатилди

Қозоғистон орқали ўтиладиган Бишкек-Тошкент автобус қатнови тўхтатилди

Фото: «Спутник»

Қозоғистон ҳудуди бўйлаб Бишкек-Тошкент автобус қатнови вақтинча тўхтатилди, ҳозирги вақтда бу муаммо ҳал қилинмоқда, деб хабар берди «Спутник».

«Ҳаракат батамом тўхтатилгани йўқ. Бу вақтинчалик ҳолат, биз жиддий камчиликларни кўрмаяпмиз», — деган «Ўзавтотранс» вакили.

Унинг сўзларига кўра, 2018 йил охирида Қозоғистон томони ушбу йўналишда автобуслар қатновига ўзгартиришлар киритишни сўраганди.

«Ҳаракат жадвали яқин вақтда ҳал қилишинига ишончим комил», — деб қўшимча қилган «Ўзавтотранс».

Бишкек-Тошкент халқаро автобус қатнови ўтган йилнинг апрел ойида Қирғизистон ва Ўзбекистон президентлари учрашуви якунлари бўйича очилганди.

Бу транзит қатнов қўшни Қозоғистон ҳудуди орқали ўтади. Қатнов Қирғизистон ва Ўзбекистон икки йирик транспорт компаниялари томонидан хизмат кўрсатилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг