Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Раҳбарлар ҳам автобусда юради. Жума куни хизмат машиналаридан фойдаланиш тақиқланди

Раҳбарлар ҳам автобусда юради. Жума куни хизмат машиналаридан фойдаланиш тақиқланди

Фото: «Xabar.uz»

Бу қоида ҳозирча фақат бир тизимда жорий этилди.

Ҳафтанинг ҳар жума кунида «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ва унинг таркибидаги корхоналарда хизмат машиналаридан фойдаланиш тақиқланди. Шу куни барча раҳбарлар ва бошқа ходимлар ўзларига ажратилган хизмат автомобилларидан фойдаланмаган ҳолда жамоат транспортида ишга келадилар ва кун давомида эҳтиёжга қараб жамоат транспортидан фойдаланадилар. Бу бўйича «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ томонидан буйруқ қабул қилинган.

Вазият тақазоси билан бошқа кунларда ҳам раҳбарлар эрта тонгдан автобусда юриб, транспорт хизмати сифатига йўловчи назари билан эътибор қаратадилар. Бу жараёнда йўловчилар кайфияти, уларнинг норозилигига сабаб бўлаётган муаммоларни ўрганадилар, дейилади «Тошшаҳартрансхизмат» хабарида.

Тизим раҳбарияти, бу жараёнда ҳайдовчи ва чиптачиларнинг махсус кийимдалигига, ташқи кўриниши санитария ва гигиена талабларига мослигига, йўловчиларга кўрсатилаётган муомала маданияти, йўл ҳаракати қоидларига амал қилиниши, оралиқ бекатларда ортиқча туриб қолиш каби қатор масалалар устидан назорат олиб борадилар. Аниқланган камчилик ва мауммолардан келиб чиқиб зарур чора-тадбирлар белгиланади. Мазкур буйруқда белгиланган чоралар кундалик ўрганишлар натижасидан келиб чиқиб қўшимча тарзда қабул қилинди.

Мазкур буйруқ орқали бевосита йўловчилар билан боғлиқ муаммо ва камчиликларга чек қўйиш, йўловчи ташиш ишини бир маромда ташкил этиш, энг муҳими хавфсизликни таъминлаш, аҳолининг транспортга бўлган эҳтиёжини тўла ва сифатли қондириш кўзда тутилгани таъкидланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳар ойнинг учинчи жума кунида «Автомобилсиз кун» акцияси ўтказилиши белгиланган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг