Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Расман: «Chevrolet Orlando» ишлаб чиқариш тўхтатилди

Расман: «Chevrolet Orlando» ишлаб чиқариш тўхтатилди

Фото: «Шевроле - Drom.ru»

«General Motors» компаниясининг моделлар қаторини янгилаш борасидаги глобал стратегиясига мувофиқ, «Chevrolet Orlando» автомобилини «GM Uzbekistan» АЖ ишлаб чиқариш қувватларида йиғиш 2018 йилнинг биринчи чорагида якунланиши ҳақида хабар берган эдик.

«GM Uzbekistan АЖ» матбуот хизмати хабарига кўра, «Chevrolet Orlando» русумли автомобиль ишлаб чиқарилиши 16 апрелдан бошлаб тўхтатилди.

«GM Uzbekistan» АЖ «Chevrolet Orlando» русумидаги автомобилларга тузилган шартномалар бўйича истеъмолчилар олдида ўзининг мажбуриятларини ўз вақтида бажарилишини ҳамда шартнома шартларида белгиланган муддатларда автомобилни тўлиқ етказиб берилишини таъминлашини яна бир бор таъкидлайди», — дейилади компания баёнотида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг