Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда енгил автомобиль ишлаб чиқарилади. Танишинг – Isuzu D-Max пикапи (фото)

Самарқандда енгил автомобиль ишлаб чиқарилади. Танишинг – Isuzu D-Max пикапи (фото)

Фото: «Халқ сўзи»

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Isuzu D-Max пикапининг тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Халқ сўзи».

Янги автоулов 3 та модификацияда ва 7 хил рангда тақдим этилади. Сотувлар 2020 йил январь ойидан бошланади.

Мазкур автомобиль ҳам йўловчилар, ҳам юкларни ташиш учун бирдек қулай бўлиб, «универсал дизайн» концепциясини ўзида намоён этган.

Фото: «Халқ сўзи»

«2002 йилдан буён Isuzu D-Max пикапи бутун дунё бўйлаб Япониянинг Isuzu Motors компанияси томонидан ишлаб чиқариб келинмоқда, – дейди Самарқанд автомобиль заводи бош директори ўринбосари Хусен Қобилов. – Шу йиллар ичида у турли иқлим шароитларида миллионлаб километрлар босиб ўтди ва янада мукаммаллашди. Ўзбекистонда ишлаб чиқариш учун 2017 йилда Isuzu D-Max модификациясининг иккинчи авлоди танлаб олинди. Пикаплар экология талабларига мослиги ва тежамкорлиги билан ажралиб турувчи дизель ёқилғисида ишлайди. Ушбу модель шассиси Isuzu агрегатлари билан жиҳозланган бўлиб, ишлашнинг юқори кўрсаткичларини намойиш этади. Isuzu D-Max руль бошқаруви ва ғилдираклар осмаси ўртасидаги қўйилган мувозанати бўйича ўз тоифасидаги автомобиллар орасида энг яхшиси ҳисобланади. Ушбу автомобиль мураккаб йўл шароитларида ҳам мувозанат сақлай олиши кафолатланади».

Фото: «Халқ сўзи»

Мамлакатимиз учун Isuzu D-Max учта модификацияда тақдим этилади:

  • Икки қаторли кабина, 2 йўловчили ўриндиқ, 2,5 литрли двигатель ҳажми ва механик узатмалар қутиси бўлган D-Max Sahar;
  • Бир қаторли кабина, 4 йўловчили ўриндиқ, 2,5 литрли двигатель ҳажми ва механик узатмалар қутиси бўлган D-Max Oksus;
  • Икки қаторли кабина, 2 йўловчили ўриндиқ, 2,5 литрли двигатель ҳажми ва автоматик узатмалар қутиси бўлган D-Max Irbis.

Пикапнинг юк кўтарувчанлиги 865-1100 кг.га тенг.

Анъанавий равишда Isuzu автомобилларида ҳайдовчи ва йўловчиларнинг хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратилади. Isuzu D-Max япон стандартларига мувофиқ юқори мустаҳкамликдаги пўлат кабина, энергияни юта олувчи олд қисм, ён зарбга чидамли планкалар ва таранг тортиб турувчи хавфсизлик ёстиқчалари билан жиҳозланган.

Фото: «Халқ сўзи»

Пикапнинг ранглар хилма-хиллиги оқ, кумушсимон, металлик, кулранг металлик, обсидиан, кулранг, қора, кўк ва қизил рангларда тақдим этилган. Автомобиль интерьерида безашнинг қора элементлари, хромланган деталлар ва ушлаб кўрганда ёқимли материаллар уйғунлашади. Кенг эшиклари кабинага осон кира олиш, ичкарида эса йўловчиларни қулай жойлашишини таъминлайди.

Автомобиль нархи 270 - 380 млн. сўм оралиғида белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг