Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сардоба сув омборининг ўпирилиши натижасида ёпилган йўл кундузи ҳаракатланиш учун очилди

Сардоба сув омборининг ўпирилиши натижасида ёпилган йўл кундузи ҳаракатланиш учун очилди

Хабарингиз бор, 2020 йил 1 май куни Сирдарё вилоятида жойлашган Сардоба сув омбори тўғонида юзага келган ўпирилиш натижасида Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманлари ҳудудларидаги аҳоли яшаш пунктлари, сув тошқини йўналишидаги дала майдонларидаги экинларга ҳам жиддий талофат етган эди.

Шу билан бир қаторда сув тошқини натижасида юқоридаги ҳудудлардаги халқаро, давлат ва маҳаллий автомобиль йўллари, йўл кўприкларига ҳам жиддий зарар етиб транспорт воситаларини ҳаракатланиши чекланди.

Тегишли ташкилотлар томонидан олиб борилган қурилиш-таъмирлаш, монтаж ишлари давомида Оқолтин тумани ҳудудидан ўтган М-34 автомобиль йўли билан Гулистон йўналиши бўйича ўтган М-34 йўлини боғлаб турувчи А-373 халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлининг 37 км.дан 0 км.гача бўлган ҳудудининг «Тошкент-Самарқанд» йўналиши 2020 йил 13 июн кунидан транспорт воситаларининг сутканинг ёруғ вақтида ҳаракатланиши учун очилди.

Ҳозирги кунда ҳам тегишли ташкилотлар томонидан керакли махсус транспорт воситалари жалб этилган ҳолда ушбу автомобиль йўли ҳамда кўприкларда таъмирлаш ишлари жадал суръатларда амалга оширилмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олиб, вилоят ҳудудидан бошқа вилоятларга транзит тартибида ҳаракатланиб ўтиб кетаётган ҳайдовчилар ва фуқароларга «Тошкент-Самарқанд» йўналиши бўйича транспорт воситаларида ҳаракатланиш вақтида М-34 автомобиль йўлининг 103-км.дан А-373 автомобиль йўлидан фойдаланган ҳолда ҳаракатланиб ўтиб кетишлари мумкин. Лекин йўлнинг очилган қисмидаги йўл ўтказгич кўприкларда таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги ҳамда тирбандликларни олдини олиш мақсадида сутканинг қоронғу вақтида транспорт воситалари М-34 автомобиль йўлининг 103 км. «Тошкент-Душанбе» йўналиши бўйича ҳаракатланишда давом эттирилади.

Шу билан бирга, Сирдарё вилоятидан транзит тарзда Жиззах йўналишидан Тошкент ва водий вилоятларга йўл олган транспорт воситалари ҳайдовчилари А-373 автомобиль йўлининг 17-37 км.ларида таъмирлаш ишлари кетаётганлиги сабабли Мирзаобод тумани худудидан ўтган 4Р-18А автомобиль йўли орқали Гулистон шаҳар йўналиши томон ҳаракатланиб М-34 автомобиль йўлининг 119 км.даги чорраҳага чиқиб Тошкент ва водий вилоятлари томон йўналишга чиқиб кетишлари мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг