Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сайёҳ «Lamborghini» билан уч соатда 50 минг доллар жарима «ишлади»

Сайёҳ «Lamborghini» билан уч соатда 50 минг доллар жарима «ишлади»

Фото: «RT.com»

Британиялик сайёҳ Бирлашган араб амирликларида тезликни оширгани учун уч соат ичида 33 маротаба жаримага тушди. «Lamborghini Huracan» Дубайда ижарага олинган эди, орадан кўп ўтмай полиция қоидабузарни қўлга олди, деб ёзмоқда «Udivi.li».

Тезликни соатига 230 километрдан ошириб юборган турист Дубай марказий кўчасида қўлга олинди. Спорт улови олиб қўйилиб, жарима майдончасига жўнатилди.

Энди британиялик меҳмон жарима майдончасидаги икки кунлик «стоянка» учун 1,2 минг долларга қўшимча равишда 175 минг дирҳам (48 минг доллар атрoфида) жарима тўлайди.

Машинани жарима майдончасидан олиб кетиш учун 100 минг дирҳам тўлаш керак. Тўланиши керак бўлган жариманинг қолган қисми видеокамералар орқали қайд этилган.

Қонунга мувофиқ, шунча жаримага қарамай, британиялик мамлакат ҳудудини тарк этишга ҳақли. Бироқ у машина учун гаровга паспортини берган, шундай экан жаримани тўламай ҳеч қаёққа кета олмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг