Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Швеция компанияси «Tesla Model 3»га рақобатчи бўла оладиган модел устида иш олиб бормоқда

Швеция компанияси «Tesla Model 3»га рақобатчи бўла оладиган модел устида иш олиб бормоқда

Фото: «Hi-News»

«Volvo» билан ҳамкорликда иш қиладиган ва шу маркадаги автомобиллар тюнинги билан шуғулланувчи «Polestar» ўтган йили электрокар ишлаб чиқаришга ихтисослашган тўлақонли компанияга айланган эди. «Polestar 2» электроседанининг илк нусхаси 2019 йилда тайёр бўлиши кутилмоқда, деб хабар берди «Hi-News».

«Polestar» бренди раҳбари Томас Ингенлатнинг таъкидлашича, компания Элон Маск «болалари»нинг навбатдаги «қотилини» яратиш ниятида эмас, бироқ «Polestar 2» «Tesla Model 3» билан рақобатлаша олади — швед электрокари 49 минг доллардан сотилади, бу эса «Long Range» кучайтирилган батареялари ўрнатилган «Model 3» нархи билан тенгдир.

Электрокарлар нархида ўхшашлик бўлгани билан уларни ўзаро таққослаш бироз мушкул. Айни вақтда ихтирочилар автомобил борасида ҳеч қандай маълумотни очиқлагани йўқ. Шунга қарамай, компаниянинг «Polestar 2» билан бир вақтда «Polestar 3» кроссовери устида олиб борган ишлари якунига етган. Маълум қилинишича, электрокар ўзига хос аэродинамик корпусга эга бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг