Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Спиртда ҳаракатлана оладиган суперкар Роланд Гумперт шарафига номланди

Спиртда ҳаракатлана оладиган суперкар Роланд Гумперт шарафига номланди

Фото: «Мотор»

Хитойнинг «Aiways» маркаси «Audi Motorsport»нинг собиқ раҳбари Роланд Гумперт шарафига номланган янги RG электросуперкарини намойиш этди. 73 ёшли муҳандис ҳозирда «Aiways»да маҳсулот директори лавозимида ишламоқда. Спиртда ҳаракатлана оладиган куч тузилмасига эга купе 2019 йилдан Германиядаги заводда ишлаб чиқарилади, деб хабар берди «Мотор».

Суперкарнинг асосини олд томондан МакФерсон трубасимон рамаси ташкил этади. Суперкарнинг кузов панеллари углерод толадан ишланган бўлиб, унинг оғирлиги 1600 килограммга тенг. Оғирлик ўқлар орасида 45:55 нисбатда тақсимланган.

Спорткарга тўртта электромотор ўрнатилган (ҳар бир ғилдиракка алоҳида) бўлиб, уларнинг умумий қуввати 430 от кучига тенг. Т-симон батарея ва ёқилғи элементлари блоки ёрдамида ҳаракатланади. Метил спирти 300—400 даража Цельсийгача қизийди. Натижада водород ажралиб чиқади, капот остидаги электрокимёвий генератор ундан аккумулятор учун электр энергиясини олади.

«Aiways RG» 100 км/соат тезликка 2,5 сонияда эришади. Максимал тезлиги — соатига 300 километрни ташкил этади. Одатдаги режимда бир марта қувватланиш орқали 600 километрни, «эконом» режимда 1200 километрни босиб ўтишга қодир. Мазкур моделнинг нархи 300—500 минг евро атрофида бўлиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг