Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобус ЙТҲга учради, бошқа бири эса бузилиб қолди

Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобус ЙТҲга учради, бошқа бири эса бузилиб қолди

Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги (Қозоғистон) Бош консулхонаси 2020 йил 12 январ куни Самара — Чимкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган автобус Ақтобе вилояти ҳудудида техник носозлик туфайли тўхтаб қолгани тўғрисида ОАВда тарқалган маълумотни тасдиқлади. Автобус ичида 53 нафар Ўзбекистон фуқаролари бўлган. 13 январ куни маҳаллий вақт билан соат 11:00 да автобус ремонт ишлари якунлангач, маршрут бўйича ҳаракатланишда давом этди.

Бош консулхона, шунингдек 13 январ куни Ақтобе — Оренбург трассасида йўл-транспорт ҳодисаси юз бергани, натижада воқеа жойида ҳайдовчи, Ўзбекистон фуқароси Э.М. ҳалок бўлгани ва яна бир ватандошимиз И.К. турли жароҳатлар билан касалхонага ётқизилгани ҳақида ҳам хабар берди.

Бош консулхона вазиятни назоратга олган ва Қозоғистоннинг тегишли органлари билан доимий алоқада бўлиб турибди.

ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этади ҳамда яна бир бор Ўзбекистон фуқаролари эътиборини автобусларда ёки автомобил транспортининг бошқа турларида қиш мавсумида Қозоғистонга киришда ёки унинг ҳудудидан ўтишда эҳтимолий хатарларни ҳисобга олиш ва тегишли чоралар кўриш зарурлигига қаратади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг