Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда бир кунда ярим миллиард сўмдан ортиқ жарима ундирилди

Тошкентда бир кунда ярим миллиард сўмдан ортиқ жарима ундирилди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Кеча, 30 январдан бошлаб, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги МИБ ходимлари билан ҳамкорлигида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун жаримани ўз вақтида тўламаган ҳайдовчиларни аниқлаш ва уларнинг автотранспорт воситаларини жарима майдончаларига киритиш тадбирлари бошлангани ҳақида хабар бергандик.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар қилишича, йўл ҳаракати қоидаларини бузган 1 071 нафар ҳайдовчи 30 январнинг ўзида жами 571 051 940 сўм миқдорида жарималарни тўлашган.

Ишчи гуруҳ томонидан Тошкент кўчаларида бир кунда жаримаси бор 712 ҳайдовчи аниқланган ва улардан ундирилган жарима миқдори 236 788 640 сўмни ташкил этган.

22 автотранспорт воситаси жарима майдонига қўйилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг