Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Тошкентда бирга-бир гаплашадиган ГАИ» видеосига изоҳ берилди

«Тошкентда бирга-бир гаплашадиган ГАИ» видеосига изоҳ берилди

Фото: ЙҲХББ

Ижтимоий тармоқда «Тошкентда бирга бир гаплашадиган ГАИ» сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан расмий маълумот берилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 22 июль куни соат 23:00 ларда, Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Шаҳрисабз ва Т.Шевченко кўчалари кесишган чорраҳада ЙПХ ходимлари О.Назиров ва Ф.Атаевлар томонидан «Ласетти» русумли автомобиль ҳайдовчиси тўхтатилган.

Текширув давомида фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисининг амал қилиш муддати ўтганлиги ва ўз муддатида тўланмаган жарималари мавжудлиги аниқланган.

ЙПХ ходими томонидан қоидабузарлик бўйича баённома тузилган. Ҳайдовчи ўз муддатида тўланмаган жарималарни шу жойнинг ўзида онлайн тарзда бартараф қилган. Шундан сўнг, ҳайдовчи транспорт воситаси техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талон йўқолиб қолганлигини айтиб, ЙПХ ходимига эътирозлар билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг