Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда олиб қочилган «Ласетти» эгасига қайтарилди

Тошкентда олиб қочилган «Ласетти» эгасига қайтарилди

Фото: «psm.uz»

Тошкент шаҳри, Чилонзор 26-даҳада жойлашган «Звезда» номли автомашиналар ювиш шохобчасидан Бухоро вилояти Қоракўл туманида яшовчи Ў.Б. бошқарувида бўлган, ювиш учун қолдириб кетилган «Ласетти» русумли автомашина олиб қочилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, буни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида 2018 йил 24 октябрь куни Қизил Шарқ кўчасида яшовчи Р.Р. амалга оширган.

Кўрилган чоралар натижасида Р.Р. Бектемир туманида жойлашган «Шарқ» ЙПХ масканида ИИБ ходимлари томонидан ушланган. Автомашина техник соз ҳолда эгасига қайтарилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг