Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда пиёдага йўл бермаган 15 ҳайдовчи жаримага тортилади (видео)

Тошкентда пиёдага йўл бермаган 15 ҳайдовчи жаримага тортилади (видео)

Фото: «iibb.uz»

Кетма-кет 15 автомобиль пиёдалар ўтиш йўлидаги йўловчини ўтказиб юбормагани тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда эълон қилинди, деб хабар берди «Газета.уз».

17 май куни «Водители Ташкента» гуруҳи фойдаланувчиларидан бири пойтахтдаги пиёдалар ўтиш йўлларидан бирида ҳайдовчилар томонидан оммавий тарзда йўл ҳаракати қоидаси бузилгани тасвирланган видеолавҳани жойлаштирди.

Видеорегистратор ёзиб олган видеода пойтахтдаги Байналминал кўчасида бошқарилмайдиган пиёдалар ўтиш йўлаги олдида кекса ёшдаги эркак кишини ўтказиб юбориш учун бир машина тўхтайди. Бироқ қолган 15 та автомобиль тўхтаб турган машинага эътибор қилмасдан, ён ҳаракатланиш чизиғидан ўтиб кетаверади.

Ҳайдовчи пиёдани ўтказиб юбориш кераклиги ҳақида огоҳлантириш авария чироғини ёқиб, автомобилни қўшни йўлакка ўтказади. Бироқ машиналар тўхташ ўрнига қарама-қарши йўналишга чиқиб бўлса-да, ҳаракатни давом эттираверади.

Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, ушбу ҳолат бўйича чоралар кўрилмоқда ва автомобиль эгаларига жарима баённомалари тузилиши бошланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг