Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда қиз бошқарувидаги «Captiva» олтита автомобиль билан тўқнашди (видео)

Тошкентда қиз бошқарувидаги «Captiva» олтита автомобиль билан тўқнашди (видео)

Фото: «Repost»

27 апрель куни тунги соат 01:24 да Тошкент шаҳрининг Шота Руставели ва Миробод кўчаси чорраҳасида жойлашган айлана олдида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда «Repost» хабар берди.

Воқеа акс этган видеода катта тезликда келаётган «Captiva» бошқарувни йўқотиб, йўл четида турган 6–7 автомашинага келиб урилади. Воқеа ушбу кўчалар чорраҳасида жойлашган «Prime Time» кафеси ёнида бўлган.

Бахтли тасодиф туфайли ҳалок бўлганлар йўқ. «Captiva»ни бошқарган қиз касалхонага ётқизилган.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг