Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда «шумахер»лик қилган россиялик автоблогер дастлабки видеони эълон қилди

Тошкентда «шумахер»лик қилган россиялик автоблогер дастлабки видеони эълон қилди

Шавкат Мирзиёевнинг кичик куёви, Президент хавфсизлик хизмати бошлиғи ўринбосари Отабек Умаров россиялик автоблогер Эрик Давидычга навбатдаги тест-драйвни Ўзбекистонда суратга олишга кўмаклашгани ҳақида хабар бергандик.

Таниқли автоблогер ўзининг навбатдаги шоу-кўрсатувини Ўзбекистонда суратга олди. Отабек Умаров унга премиум-классдаги автомобилларни таклиф қилди.

Шу орада ижтимоий тармоқларда номаълум машина Тошкентдаги Амир Темур хиёбонини катта тезликда айланиб юргани акс этган видео тарқалиб кетди.

Хиёбонга олиб чиқадиган барча кўчалар ички ишлар органлари томонидан тўсилган, хавфсизлик учун пиёдалар ўтказилмаган.

Бундай катта тезликда машина ҳайдаётган одам кимлиги номаълумлигича қолаётганди. Бир кун ўтиб, Тошкент шаҳар ИИББ «Сквер»даги «шумахер»нинг кимлигини қисман очиқлади.

Унда Амир Темур хиёбони атрофидаги айлана йўлда, хусусий ижодий студия томонидан экшн-лавҳа суратга олиш ишлари олиб борилгани маълум қилинди.

Видеоблогер Эрик Девидич яқинда ўзининг ютуб каналида Тошкентда суратга олинган Mercedes AMG GT 63 S премиум автомобилининг видео шарҳини чиқарди. Эътиборлиси, видошарҳда автомобилнинг катта тезликда Амир Темур хиёбонида бошқарилгани кадрлари ҳам бор.

Шунингдек, 26 дақиқалик видеода блоггер автоуловнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида гапириб берди ва Ўзбекистонда бўлиш таассуротлари билан ҳам ўртоқлашди.

Эслатиб ўтамиз, Давидыч — таниқли видеоблогер бўлиб, унинг «YouTube»даги роликлари миллион марталаб кўрилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг