Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентга кондиционерли MAN автобуслари келтирилади

Тошкентга кондиционерли MAN автобуслари келтирилади

Фото: «Sputnik»

2018 йилда Тошкент автобус парки кондиционер билан жиҳозланган 80 дона MAN автобуслари билан бойийди, деб хабар берди «Sputnik».

Сиқилган газда ишлайдиган паст полли автобуслар Самарқанддаги «JV MAN Auto-Uzbekistan» корхонасида ишлаб чиқарилади.

«Сиқилган газда ишлайдиган автобусларнинг устун жиҳати шундаки, улар дизель билан юрадиган автобусларга нисбатан сезиларли даражада кам зарарли модда чиқаради. Янги технологияларнинг қўлланиши натижасида ёқилғи харажати 30-35 фоизга камаяди. Шунингдек, бу автобуслар паст шовқин чиқаради», — деган «JV MAN Auto-Uzbekistan» вакили.

Автобусларга 310 от кучига эга двигателлар ўрнатилган бўлиб, йўловчилар хавфсизлиги ва қулайлиги учун ҳаракатни электрон бошқарув тизими билан жиҳозланган.

Корхона уч йил давомида пойтахт автопаркига 350 дона MAN автобусларини етказиб бериши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг