Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Тошшаҳартрансхизмат» эски автобуслардан воз кечилиши ҳақидаги хабарларни инкор қилди

«Тошшаҳартрансхизмат» эски автобуслардан воз кечилиши ҳақидаги хабарларни инкор қилди

Фото: «Xabar.uz»

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ раҳбарияти томонидан 2008-2009 йилларда ишлаб чиқарилган ва энг кўп масофа босиб ўтган автобусларни йўналишларга чиқармаслик ҳақида қабул қилинган қарор оммавий ахборот воситаларида турлича талқин этилмоқда, дейилади хабарда.

Мазкур қарорда, гап 2008-2009 йилларда ишлаб чиқарилган автобуслардан батамом воз кечиш ҳақида бораётгани йўқ. Уларнинг ҳаракати вақтинча чекланиб, чуқурлаштирилган техник кўрикдан ўтказилади. Тўғри, текширувлар давомида автобуслар орасида капитал таъмирга мухтож транспортлар ҳам аниқланиши мумкин. Бу рақам албатта, саноқли бўлади. Бироқ, асосий автобуслар мутахассислар томонидан қисқа фурсатда чуқур техник кўрикдан ўтказилиб, аниқланган камчиликларга барҳам берилиб яна улардан фойдаланиланиш давом эттирилади, дея қарорни изоҳлади «Тошшаҳартрансхизмат».

13-14 октябрь — шанба ва якшанба кунлари автосарой ва таъмирлаш корхоналарида ишлар уч сменада (кеча-кундуз) ташкил этилиб, эски автобусларнинг асосий қисми текширувдан ўтказилиб, аниқланган носозликлар баратараф этилмоқда.

Шу асосда ҳафтанинг бошидан имкон даражасида автобуслар жадвалида муаммолар бўлмаслиги учун барча имкониятлар ишга солинмоқда.

Шунингдек, бугун ҳаракатдаги автобусларнинг асосий қисми маънан эскирганлиги, уларнинг ўртача ёши 9-10 йилни ташкил этаётгани сўнгги пайтлардаги кўнгилсизликларга сабаб бўлаётгани эслатиб ўтилган. Шунга қарамай, автобусларга максимал даражада сервис хизматлари кўрсатилмоқда. Аввал хабар қилинганидек, режадаги янги автобусларнинг келиши транспорт билан боғлиқ муаммоларнинг босқичма-босқич барҳам топишига олиб келади.

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ раҳбарияти бундай тушунмовчилик ва ноқулайлик учун пойтахт аҳли ва йўловчилардан узр сўраган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг