Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Тошшаҳартрансхизмат» раҳбари лавозимидан озод этилди

«Тошшаҳартрансхизмат» раҳбари лавозимидан озод этилди

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент шаҳар ҳокимининг 2019 йил 16 декабрдаги қарори билан «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ бошқарувида ўзгариш юз берди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ бошқаруви раиси вазифасида ишлаб келган Моҳир Валиев лавозимидан озод этилди.

Қайд этилишича, ушбу лавозимга тайинлов бўлгунига қадар, унинг вазифасини бажариш Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраевга юклатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг