Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Uber» билан содир бўлган авариядан сўнг, «Toyota» ўз автомобиллари синовини тўхтатди

«Uber» билан содир бўлган авариядан сўнг, «Toyota» ўз автомобиллари синовини тўхтатди

Фото: «NV.ua»

Япониянинг «Toyota» компанияси «Uber»га тегишли ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобиль билан содир бўлган авариядан кейин ўзининг автоном машиналарини синовдан ўтказишни тўхтатди, деб хабар берди «NV.ua».

«Toyota» тадқиқот институти Аризона штатида содир бўлган фожиа борасида батафсил маълумотларга эга эмас. Биз биринчи навбатда ҳалок бўлган инсоннинг оиласини ўйламоқдамиз. Биз нохуш ҳодисага нима сабаб бўлганини ёки бунда ким айбдор эканлигини ўйлайдиган аҳволда эмасмиз», — дейди «Toyota» вакили.

АҚШда 40 дан ортиқ компания ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобилларни синовдан ўтказиш рухсатига эга бўлиб, ўнлаб тажрибалар турли штатларда, хусусан, Калифорния ва Мичиганда амалга оширилади. «Mercades-Benz» ва «Volvo» ҳозирча аварияга изоҳ бермади. Шунингдек, «Tesla» ҳам бу борада жим. «Ford» эса ўзининг синов жадвалини ўзгартириш ниятида эмаслигини билдирди.

2018 йилнинг март ойи ўрталарида «Uber» компанияси ўз технологияларини бошқа компанияларга таклиф қилаётгани борасида миш-мишлар тарқалган эди. Айнан «Toyota» «Uber»нинг илк мижозига айланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 18 март куни «Uber» компаниясига тегишли ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобиль бир аёлни уриб юборган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг