Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«UzAuto Motors» автомобилларига тўлов миқдорини пасайтириш таклифи ишлаб чиқилмоқда

«UzAuto Motors» автомобилларига тўлов миқдорини пасайтириш таклифи ишлаб чиқилмоқда

Айни вақтда «UzAuto Motors» АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган автомобилларни етказиб беришда шартнома шартлари бўйича олдиндан тўлов миқдорини пасайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилаяпти. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев маълум қилди.

Қайд этилишича, ушбу таклифларни Ҳукуматга киритиш режалаштирилган.

«Шу муносабат билан Сиздан, мумкин бўлса 2005-2011 йилларда «UzAuto Motors» («GM Uzbekistan» АЖ) томонидан енгил автомобил етказиб бериш бўйича шартнома тузганлар бўлса, ўша шартнома нусхаларини @Kusherbayevga_murojaatbot бот манзилига юборишда ёрдам кўрсатишингизни сўраб қоламиз. Маълумотлардан фуқаронинг шахси эгасизлантирилган ҳолда таклифларни асослашда фойдаланилади», дейилади мурожаатда.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда «UzAuto Motors» автомобилларига олдиндан тўлов миқдори 85 фоизни ташкил этади.

«Монополияни жиловлаш қийин бир вазиятда эзгу мақсад йўлида кўрсатаётган ҳамкорлигингиз учун олдиндан раҳмат!», деб ёзади депутат.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг