Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

UzAuto Motors Москвада янги автосалон очди

UzAuto Motors Москвада янги автосалон очди

Фото: «UzAuto Motors»

Россияда Ravon дилерлик тармоғини кенгайтириш ишлари давом этмоқда. 6 январь куни Москва шаҳрида тантанали равишда миллий автомобилларимиз савдоси билан шуғулланувчи яна бир автосалон иш бошлади, деб хабар берди компания ахборот хизмати.

«Автосалонда харидорлар Ravon брендининг барча моделлар қатори билан танишишлари, автосалон мутахассисларидан малакали хизмат ва маслаҳат олишлари ҳамда тест-драйвдан ўтишлари мумкин. Автомобилларнинг омборда мавжудлиги харидорга исталган моделдаги автомобилни қисқа муддатларда харид қилиш имконини беради.

Салонда шунингдек Trade-in хизмати мавжуд бўлиб, унинг ёрдамида мижозлар харид жараёнини янада осонлаштиришлари ҳамда эски автомобилларини янгисига алмашитиришлари мумкин. Автосалон автомобиллар савдосидан ташқари уларни кредитга бериш хизматини ҳам таклиф қилади.

Автосалон қуйидаги манзилда фаолият юритади: Нововладикинск тор кўчаси 2 уй», дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг