Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Volkswagen» 24 миллиард долларлик шартнома имзолади

«Volkswagen» 24 миллиард долларлик шартнома имзолади

Фото: «NV.ua»

«Volkswagen» компанияси Европа ва Хитойдаги лойиҳалари учун аккумулятор батареялари ва унга боғлиқ технологияларни етказиб бериш билан шуғулланадиган ҳамкорлари билан 24,7 миллиард долларлик шартнома имзолади.

Бундай эътиборга компаниянинг дизель двигателлари билан боғлиқ можаро билан бирга Хитой ҳукумати томонидан электромобилларга берилаётган имтиёзлар сабаб бўлди, деб хабар беради «NV.ua».

«Volkswagen» вакилларининг маълум қилишича, компания 2022 йилга қадар бутун дунёдаги заводларининг 16 тасида электрокар ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Компания 2025 йилга қадар 80 турдаги, 2030 йилгача эса 300 та турдаги янги моделдаги электрокарларни тақдим этади.

Шунга қарамай «Volkswagen» ўз моделлари қаторини сезиларли даражада ўзгартираётган бўлса-да, янги моделларни ишлаб чиқаришга кетадиган маблағларни 6,7 фоиздан (2017 йил бўйича) 6 фоизга (2020 йилга қадар) туширишни режалаштирмоқда.

Шунингдек, автомобиль концерни мустақил равишда электробатареяларни ишлаб чиқаришни ҳам йўлга қўймоқда. Ҳозирги кунда немис автомобиль ишлаб чиқарувчилари Осиёдан келадиган электродвигателлардан фойдаланади. Шундай бўлса-да, концерн ички ёнув двигателида ҳаракатланадиган автомобиллардан бутунлай воз кечмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг