Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дунёдаги энг қиммат йўлтанламас атиги 10 нусхада ишлаб чиқарилади (видео)

Дунёдаги энг қиммат йўлтанламас атиги 10 нусхада ишлаб чиқарилади (видео)

Фото: «NV.ua»

Хитойнинг «IAT» компанияси қиймати 3,8 миллион долларга тенг бўлган янги «Karlmann King» йўлтанламасини тақдим этди. Автомобиль «Ford F-550» базасида яратилган, бироқ ундан кескин фарқ қилади, деб хабар берди «NV.ua».

«Karlmann King»га 460 от кучига эга 6,8 литрли V10 двигатели ўрнатилган. У 6 поғонали автоматик узатмалар қутисида ишлайди. Мотор қуввати салкам 400 от кучини ташкил этади, бироқ максимал тезлиги соатига 140 километрга тенг.

«Auto Express» нашри журналистларининг таъкидлашича, бу каби двигатель «Karlmann King» оғирлигидаги йўлтанламасини стандарт «Dacia Sandero»га нисбатан секинроққа айлантиради.

Янги модель дизайни бурчакли қилиб ишланган. Натижада йўлтанламас «Бэтмен» ҳақидаги комиксларда тасвирланган «Бэтмобиль»га ўхшаб қолган. Автомобиль массаси зирҳланган кузови билан бирга 6 тоннадан оғирроқ.

Автомобиль салонида қаҳва тайёрлагич, PS4 приставкаси, телевизор, йўловчилар ўриндиғини бошқаришга мўлжалланган махсус дастур, 20 динамикли аудиотизим ва сунъий йўлдошга уланган интернет мавжуд. Салон шифтига эга «Rolls-Royce Phantom»да ишлатилган ёриткич ўрнатилган.

Тахминларга кўра, бу каби машинадан атиги 10 нусха ишлаб чиқарилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг