Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитойда «Matiz» нархига тенг электрокарлар сотила бошланди

Хитойда «Matiz» нархига тенг электрокарлар сотила бошланди

«Baojun E100» электромобили.

Фото: «Hi-News»

«General Motors», «Wuling Automobile» ва «SAIC Motor Corporation» компаниялари бир неча йил олдин Хитойда автомобил ишлаб чиқаришга ихтисослашган қўшма кўрхонани ишга туширган эди. Яқиндан буён мазкур корхона қиймати атига 5,6 минг доллар турадиган электрокарни ишлаб чиқармоқда. Икки ўриндиқли электромобил «Baojun E100» дея номланган бўлиб, унда Хитойдаги энг оммабоп электромобилга айланиш учун зарар бўлган хусусиятлар мавжуд, деб хабар берди «Hi-News».

Аслини олганда мазкур электромобиль нархи мамлакатдаги провинциялардан келиб чиқиб, 5,6 минг доллардан 9,3 минг долларгача бўлади. Нархларнинг бу каби тафовути ҳудудларга ажратилган субсидияларга боғлиқ — чиқинди гази билан ҳавони ифлосламайдиган транспорт воситалари учун алоҳида эътибор қаратадиган провинцияларда унинг нархи арзонроқ бўлади.

«Baojun E100» электромобилининг эни 1,5 метрни, баландлиги эса 1,6 метрни ташкил этади ва у қуввати 29 киловатт бўлган аккумулятор билан жиҳозланган. Электромобил бунинг ёрдамида 155 километр масофани босиб ўта олади. Бу эса шаҳар аҳолиси учун айни муддао.

Хитой ҳукумати «Baojun E100» электромобилларини хориж давлатларига сотишни режалаштирмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг