Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хоразмда эски манзара: газ тақчил, навбатлар турнақатор...

Хоразмда эски манзара: газ тақчил, навбатлар турнақатор...

Фото: «Xabar.uz»

Хоразмдаги автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида узундан-узоқ навбатлар юзага келмоқда. Шахсий машинасига газ тўлдириш учун одамлар соатлаб вақт йўқотмоқда. Бу ҳол, айниқса, вилоят маркази Урганчдан ташқари Хонқа, Хива, Боғот ва Ҳазораспда яққол кўзга ташланади.

— Мен Питнак шаҳрида яшайман. Машинамга газ қуйдириш мақсадида Питнакни ҳам, Ҳазораспни ҳам кезиб чиқдим. Аксарият «заправка»лар ёпиб қўйилган. Мана, ҳозир Боғотга келиб 3 соатдан буён навбат кутиб ўтирибман, — дейди фуқаро Ғойибжон Аҳмаджонов.

Боғот туманидаги мавжуд АГҚШларнинг фақат иккитаси ишлётган экан. «Боғот» марказий деҳқон бозорининг шундоқ рўпарасидаги шохобча эса, икки кундирки, ёпиқ.

Фото: «Xabar.uz»

Масъулллар бу ҳолатни икки кундан буён вилоятда электр энергияси таъминотидаги узилишлар билан изоҳлашмоқда. Бошқа манбаларнинг изоҳи бошқача: ҳар йили куз фаслига келиб вилоятда ана шундай муаммо пайдо бўлади. Чунки «...бу вақтга келиб аҳолининг шахсий автомобилларига ажратилган лимит салмоғи ниҳоясига етади».

Яна бир манбамиз эса умман бошқача гап айтди: қиш мавсумига ўтилиши муносабати билан аҳоли хонадонларини иссиқлик манбаи ва суюлтирилган газ баллонлари билан таъминлаш мақсадида Тошкентдан келган кўрсатмага мувофиқ, АГҚШга ажратилган газ миқдори камайтирилади.

Хуллас, ким қандай изоҳламасин, айни ҳолатнинг озорини аҳоли тортмоқда.

Одил Неъмат

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг