Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЙҲХББ ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитини инобатга олишни сўради

ЙҲХББ ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитини инобатга олишни сўради

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати эртага юртимизда кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди ва ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитини инобатга олишни сўради.

Гидрометеорология маркази берган маълумотларга кўра, 23 февраль куни республика бўйлаб ҳаво ўзгариб туради, фақатгина шимолий ҳудудларда ёғингарчиликлар кутилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир, қор ёғиши мумкин. Кечаси ҳаво ҳарорати 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ, Хоразм вилоятида кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида кечаси 0-5 даража илиқ, чўл ҳудудларининг баъзи жойларида 2 даражагача совуқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ғарорат кечаси 0-5, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кечаси 3-8, кундузи 15-20, айрим жойларда 23 даража илиқгача кўтарилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида кечаси 0-5, кундузи 12-17 даража илиқни ташкил этади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 3 даражагача совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

ИИВ ЙҲХББ барча йўл ҳаракати иштирокчиларидан об-ҳаво шароитини ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаларини бошқаришлари ва йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини сўраб қолади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг