Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Йўл-патруль ва патруль-пост хизмати ходимлари видеокамералар билан таъминланади

Йўл-патруль ва патруль-пост хизмати ходимлари видеокамералар билан таъминланади

Фото: «Asr.uz»

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этиладиган порахўрлик ва бошқа суиистеъмолликларнинг олдини олиш бўйича амалий чора-тадбирлар 2018 йил учун давлат дастуридан ўрин олган, деб хабар берди «Norma.uz».

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан тасдиқланган «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» давлат дастурида Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига жорий йилнинг 20 сентябрига қадар жамоат хавфсизлигини таъминлашда ички ишлар органлари фаолиятига очиқлик ва шаффофлик механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқиш топширилган.

Хусусан, йўл-патруль ва патруль-пост хизматининг барча ходимлари улар томонидан ўз хизмат вазифалари бажарилиши, айниқса, фуқаролар билан мулоқот қилиш жараёнини қайд этиш имконини берувчи видеокамералар билан таъминланиши керак. Бу порахўрлик ва бошқа суиистеъмолликларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Ушбу ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 2018 йил 23 январда кучга кирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг